15:05 / 09.11.2024
11

Трамп Маҳмуд Аббосга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга ваъда берди

Трамп Маҳмуд Аббосга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга ваъда берди
Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқотда Ғазо секторидаги урушни тугатиш масаласини кўриб чиқишга ваъда берди. Бу ҳақда Axios портали хабар қилмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, суҳбатдан сўнг Аббос баёнот берган, унга кўра Фаластин раҳбари Трампни сайлангани билан табриклаган, унга давлат раҳбари сифатида муваффақиятлар тилаган ва “у билан адолатли ва кенг қамровли тинчликка эришиш йўлида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлаган”.

Фаластин раҳбари ўз баёнотида “Трамп урушни тўхтатишга содиқлигини таъкидлаб, минтақада тинчликка эришиш йўлида у ҳамда бошқа минтақавий манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини яна бир бор қайд этди”, дея маълум қилди.

Axios’га кўра, “бу суҳбат жуда муҳим, чунки Аббос Трамп билан у президентлиги даврида Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишга ва АҚШ элчихонасини у ерга кўчиришга қарор қилганидан бери мулоқотда бўлмаган”.

Бу қўнғироқ Фаластин раҳбарияти ва Трамп орадан тўрт йил ўтиб, музокараларни қайтадан бошлашни хоҳлаётганининг белгисидир”, дея таъкидлади портал.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Маҳмуд Аббосга Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга ваъда берди