Фото: picture-alliance/Newscom
Жорий йилнинг учинчи чорагида Россияга Шимолий Кореянинг 3765 нафар фуқароси кириб келди, улар келиш мақсадини ўқиш сифатида кўрсатган, деб хабар берди Россиянинг мустақил "Медиазона" интернет нашри 8 ноябр, жума куни Россия чегара хизмати маълумотларига таяниб. Таққослаш учун, ковиддан олдинги 2019 йилнинг бутун даврида КХДРнинг 3200 нафар фуқароси Россияга ўқиш учун келган.
"Медиазона"нинг қайд этишича, Шимолий Кореядан келган талабалар учун квоталар пастлигича қолмоқда. Апрел ойида, расмий маълумотларга кўра, Россияда КХДРдан бор-йўғи 130 га яқин талаба таҳсил олган. Россия Таълим ва фан вазирлиги кейинги йил учун Шимолий Корея фуқароларидан юздан ортиқ ариза келиб тушганини маълум қилди.
КХДР аскарларининг Россияга ўтказилиши
Шимолий Кореядан Россияга талабалар оқимининг кўпайиши Ғарбий ва Жанубий Корея разведкасининг Шимолий Корея ҳарбий хизматчилари Россия Федерациясига, эҳтимол, Украинага қарши урушда қатнашиш учун юборилгани ҳақидаги хабарлари фонида содир бўлмоқда. Турли манбаларга кўра, Россиянинг Курск областида Шимолий Кореянинг 10 мингга яқин ҳарбий хизматчиси бўлиши мумкин. Украина ноябр ойи бошида Украина қуролли кучлари КХДР ҳарбийлари билан биринчи жангга кирганини хабар қилди.
Москва ва Пхенян Шимолий Корея ҳарбий хизматчилари Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади.
Шуниси эътиборга лойиқки, "Медиазона" томонидан тақдим этилган Россия чегара хизмати маълумотлари Шимолий Корея фуқароларининг фақат 2024 йилнинг учинчи чораги учун мамлакатга кириши ҳақида маълумот беради. Яъни, гап Америка разведкаси Шимолий Корея аскарларини Россияга жўнатилиши тўғрисида оммавий равишда маълум қилган давр ҳақида кетяпти. Жанубий Кореянинг "Ёнҳап" агентлиги разведка маълумотларига таяниб, КХДРдан ҳарбий хизматчиларни олиб ўтишнинг биринчи босқичи 8 октябрдан 13 октябргача бўлганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади