Фото: The Wall Street Journal
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Доналд Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, The Wall Street Journal хабар берди.
Оқ уй вакиллари янги администрацияси Украинани музокараларга ундаш учун ёрдам кўрсатишни қисқартиришидан хавотирда, шу боис улар Киевнинг позицияси ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга умид қилмоқда. Пентагон вакилининг сўзларига кўра, сайловлардан олдин Байден администрацияси қолган ёрдамни апрелда етказишни режа қилганди. Ҳозир эса амалдорлар январга қадар имкон борича кўпроқ ёрдам жўнатишга уриняпти.
Хусусан, Пентагон Россия томонидан амалга ошириладиган ҳаво ҳужумларига қарши туришни кучайтириш учун Украинага Patriot ва NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун 500 дан ортиқ «тутиб қолувчилар»ни юбормоқда. Улар «яқин ҳафталар ичида» манзилга етиб бориши кутиляпти. Яна бир манбанинг сўзларига кўра, ушбу етказиб беришлар Украинанинг йил давомидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа эҳтиёжлари учун етарли бўлиши керак.
Шунингдек, Байден администрацияси кенг кўламли уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага Пентагон томонидан етказиб берилган F-16 қирувчи самолётларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи «кам сонли» пудратчиларни юборишга қарор қилган.
Одатда Украинага қурол юбориш ҳафталар ёки ҳатто ойларга чўзилади ва етказиб беришларнинг ошиши АҚШ ҳарбий захираларига таъсир кўрсатиши нуқтаи назаридан «катта хавотир уйғотади». Нашр манбасининг сўзларига кўра, АҚШ Украинага юбориладиган қуролларни бошқа давлатлардан харид қилиш каби вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин яқинда Володимир Зеленскийнинг Украинага ATACMS ракета тизимларини олишда бошқа харидорлардан кўра устуворликни бериш борасидаги илтимосини рад этган. WSJ суҳбатдошларидан бирининг айтишича, Остин Зеленскийга бошқа мижозлар билан олдиндан тузилган келишувни бузиш «жуда катта илтимос» эканини билдирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россия армияси қишда Украина шаҳарларини эгаллаб олмоқчи
Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
Грандлар нишонида турган Ҳусановнинг ўйини Европада қандай баҳоланди?