
Фото: Habib Mohammadi
«Толибон» етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода Афғонистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Разведка бош бошқармасини қурол-яроғ, ўқ-дори ва ҳарбий техникаларни тарқатиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қарорни имзолади, деб хабар беради ToloNews. Энди бу билан Охунзоданинг ўзи шуғулланади.
Саккизта банддан иборат қарор тўғрисида «Толибон»нинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди. «Ушбу чора қурол ва бошқа ҳарбий воситалар зарурат бўлмаган ҳолатларда қўлланмаслиги учун қуролланишни яхшироқ ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек, ушбу қуролларнинг умумий хавфсизлигини яхшилашга қаратилган», — дейди толиблар ҳукуматининг матбуот котиби.
Ички ишлар вазирлиги вакили Абдул Матин Қанининг сўзларига кўра, энди давлат мулки сифатида омборларда сақланаётган ҳар қандай «ортиқча» ёки мусодара қилинган қурол фақат мамлакат раҳбариятининг кўрсатмаси билан тақсимланади. Хавфсизлик хизмати ёки ҳукуматнинг ҳар қандай сўрови Афғонистон етакчиси томонидан маъқулланиши керак. Вазирликдагиларнинг қўшимча қилишича, қарор билан шунингдек, фуқаролик ташкилотлари, савдогарлар ва аҳолига ўқотар қуроллар учун лицензия фақат ИИВ томонидан берилиши белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар