Фото: Видеодан кадр
Теҳрондаги Азод ислом университети талабаси ҳижобни нотўғри ўрагани учун таъқибга учрагач, кийимларини ечиб, университет ҳудудида юрганди. Шундан сўнг полиция ходимлари уни олиб кетганди. Эрон илм-фан вазири қизнинг тақдири ҳақида маълумот берди.
Эронлик талаба Аху Даряий руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган. Эрон илм-фан вазири Ҳусайн Симаий Саррафнинг сўзларига кўра, Даряий ҳозирда оиласи кўмагида даволанмоқда. Мустақил манбалардан олинган маълумотларга кўра, илгари талабанинг руҳиятида ҳеч қандай муаммо кузатилмаган. Шунга қарамай, қиз кучли таъсир қилувчи дорилар билан даволанаётгани айтилмоқда.
Айблов Ислом Республикасининг аёл намойишчиларига, айниқса, мажбурий ҳижоб қонунларига қарши чиқувчиларга нисбатан узоқ йиллик тактикасини акс эттиради, деб ёзмоқда IranWire нашри.
Нашрнинг ёзишича, сўнгги йилларда бир қатор сиёсий ва мафкуравий маҳбуслар руҳий касалхоналарга мажбуран ётқизилган. Уларга ҳаракат ёки нутқни издан чиқарувчи дори-дармонлар берилган ва айримларига электроконвулсив даволаш усули (электрошок терапия ҳам дейилади) қўлланган.
Талаба қизнинг қўлга олиниши
Ноябрь ойи бошида Теҳронда ҳижобни нотўғри ўрагани ортидан таъқибга учрагач, кўчада ечиниб юрган талаба қиз қўлга олинди.
Ижтимоий тармоқларда университетнинг илмий-тадқиқот бўлими ҳовлисида ички кийимдаги қиз юргани акс этган видео тарқалди. Бошқа бир видеода бир неча эркак уни автомобилга мажбурлаб ўтқазиб, олиб кетаётгани кўрсатилган.
Қизни ҳибсга олиш пайтида калтаклашган, жумладан, бошини машина эшигига уришган. Машинанинг шиналарида қон излари кўринган, деб ёзган Amir Kabir Newsletter талабалар нашри.
Эронда аёллар сочларини рўмол остига яшириб, кенг кийим кийишлари шарт. Апрель ойидан бошлаб Эрон кўчаларида ҳижобни тўғри кийишни назорат қилувчи “Басиж” ходимлари сони сезиларли даражада ошган. Университетлар эса ташқи кўриниши қоидаларга мос келмайдиган талаба қизларни дарсга киритмаслик учун юзни таниш технологиясидан фойдаланмоқда.
Шунга қарамай, Теҳрондаги кўплаб аёллар норозилик белгиси сифатида бошларини очиқ қолдирмоқда. Ҳозирда Эрон парламентида ҳижоб кийиш қоидаларини кучайтирувчи қонун кўриб чиқилмоқда.
Бир марталик қоидабузарлик учун тахминан 50 доллар жарима, такроран бузилган тақдирда эса жарима миқдори 400 долларгача ошади. Эронда ўртача иш ҳақи 200–250 АҚШ долларини ташкил этади.
Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён мажбурий ҳижобни қўллаб-қувватламайди, аммо бу масалада — Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий каби ваколатларга эга эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”