13:13 / 11.11.2024
35

Россияда мигрантлар уй ижарага олиши қийинлашади

Россияда мигрантлар уй ижарага олиши қийинлашади
Фото: “РИА Новости”
Россияда мигрантларга уй-жой шартнома асосида ва максимал бир йилга бериш таклиф этилди. Тегишли қонун лойиҳаси Россия Либерал демократик партияси (ЛДПР) томонидан ҳукуматга юборилди. Бу ҳақда Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари, ЛДПР раҳбари Леонид Слуцкий маълум қилди.

"Элементар қоидаларга риоя қилмайдиган хорижлик ижарачилар билан қўшничилик мамлакатимизнинг туб аҳолиси учун ҳақиқий муаммога айланди. Шовқин, чиқинди, муштлашувлар, оломон — реал вазият шундай кўринади.

Одамлар фарзандлари ва ўзлари учун хавотирга тушмоқда. Бундай хонадонларнинг эгаларини топиш ниҳоятда қийин, полицияни чақириш эса мигрантларнинг тажовузкорлигини янада кучайтиради. Қабулхонамизга шундай минглаб мурожаатлар келиб тушмоқда!

ЛДПР фракцияси номидан ҳукуматга мигрантларга уй-жой фақат шартнома асосида тақдим этишни мажбурий қиладиган ва ижара муддатини бир йил билан чеклайдиган қонун лойиҳалари пакети юборилди
", деди Слуцкий.

Унинг таъкидлашича, Москвадаги арзон уй-жойларнинг 85 фоизида мигрантлар яшайди.

Қонунбузар муҳожирларни ҳам, “резина” квартиралар пайдо бўлишига кўмаклашса, уй эгаларини ҳам жазолаш лозим, дея таъкидлади депутат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда мигрантлар уй ижарага олиши қийинлашади