Фото: Reuters
Россия Ташқи разведка хизмати АҚШ 2025 йилда Украинада президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётганини даъво қилди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
Разведкага кўра, бу орқали Украина президенти Владимир Зеленскийни алмаштириш мақсад қилинган.
"Россия билан ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган шароитда келгуси йилда президентлик ва парламент сайловларини ўтказиш Вашингтонда Владимир Зеленскийни четлатишнинг қонуний усулларидан бири сифатида кўриб чиқилмоқда", дейди Россия разведкаси.
Улар Украинада ўтказилиши мумкин бўлган сайловларда номзодлар АҚШ Давлат департаменти билан келишилган ҳолда амалга ошишини даъво қилди. Шунингдек, АҚШ манфаатларини қўллаб-қувватлайдиган янги партия тузилишини илгари сурди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ваколатлари 2024 йил май ойида тугаши керак эди. Аммо, ҳозирда Украинадаги уруш туфайли янги давлат раҳбарини сайлаш имконсиз. Украина МСК конституциясига мувофиқ, янги давлат раҳбари лавозимига киришгунга қадар президент ўз ваколатларини бажаришини тушунтирган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Зеленскийни қонуний президент сифатида тан олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”