Япония аҳолисининг аксарияти марказий иситиш тизими мавжуд бўлмаган уйларда яшайди.
2020 йилда ўтказилган тадқиқотда қишда япон хонадонларида ҳарорат 17 даражадан ошмаслиги аниқланган: яшаш хонасида бу кўрсаткич 16,5 даража, ҳаммомда – 13 даража, ётоқхоналарда эса энг паст кўрсаткичлар кузатилди –12,5 даража.
Кунчиқар мамлакатининг ҳар бир минтақасида ҳарорат ҳар хил: энг юқори кўрсаткич Япония шимолида, Хоккайдо минтақасида қайд этилган. У ерда яшаш хоналари қишда +20 даражагача қизийди.
Бироқ, штатнинг бу қисмида барча аҳолининг тахминан 5% истиқомат қилади, қолганлари ўз уйларини иситишнинг бошқа усулларидан фойдаланишга мажбур. Бу муаммо қишда уйларда ўртача ҳарорат 13 даражадан ошмайдиган Кагава аҳолиси учун энг долзарбдир.
Нима учун уйларда бу қадар ҳарорат паст? Чунки япониядаги уйларда иситиш тизими йўқ – уларнинг анъанавий меъморчилиги яхши изоляцияланмаган, шунинг учун уйларни иситиш самарасиз ва қиммат бўлади – иссиқ ҳаво тезда чиқиб кетади.
Япон уйлари архитекторлар томонидан фуқаролар қишда совуқдан ҳимояланиш учун эмас, балки ёзнинг иссиқ иқлимидан азият чекмаслик учун ихтиро қилинган.
Ёз ойларидаги жазирама японияликлар учун қишдаги совуқдан кўра кўпроқ қийинчилик туғдиради. Юқори ҳароратлар, нам денгиз ҳавоси билан биргаликда, афсуски, уйларда моғор пайдо бўлиши учун идеал муҳит яратади.
Ўнлаб ва юзлаб йиллар давомида маҳаллий муҳандислар вентиляция ва ҳаво ўтказувчанлигига эътибор қаратиладиган уй дизайнларини яратдилар.
Маҳаллий қурилишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, тузилмалар узоқ вақт давомида деворларда иссиқликни сақлай олмайди, бу эса мунтазам иситиш ресурсларни исроф қилади. Японлар мустақил равишда ўз уйларини иситиш усулларини ўйлаб топадилар.
Оила аъзолари бир хонада бўлганида, улар электр печ билан исинадилар. Бошқа бўш хоналар эса иситилмайди, чунки бутун квартирани иситиш жуда қиммат.
Иссиқлик ишлаб чиқаришнинг ноодатий усули мамлакат аҳолиси орасида машҳур – котатцу. Бу стол тагига ўрнатилган адёлдаги электр иситгичнинг бир тури. Бу адёлнинг бир нечта вариантлари мавжуд: компьютер билан ишлаш учун столлар, чой столлари, диванда дам олиш ва стол ўйинларини ўйнаш учун стол устига ёпиб қўйилади.
Ётоқхоналарини эса ютампо билан иситади – бу пластик ёки металл идиш бўлиб, унга қайноқ сув қуйилади ва тўшакка, адёл остига қўйилади. Бир неча асрлар олдин, ютамполар керамикадан ясалган, аммо замонавий ишлаб чиқарувчилар уй жиҳозларини арзонроқ ва қулайроқ қилишга эътибор беришган.
Маълумки, Япония электр иситгичли қурилмаларнинг ватани ҳисобланади, чунки бу технология у ерда жуда машҳур. Мамлакатдаги деярли ҳар бир уйда электр иситиладиган адёл, иситиладиган ҳожатхона ўриндиқлари бор, ҳатто хоналаридаги гиламлар ҳам розеткага уланган ва иссиқлик чиқаради.
Яна бир уйларни иситишнинг энг арзон ва энг машҳур усули – керосинли иситгичлар. Электр мосламаси ишлаганда, у ҳавога карбонат ангидридни чиқаради, шунинг учун японлар доимий равишда квартираларини вентиляция қиладилар, яъни шамоллатадилар. Натижада, иситиш эффекти йўқолади ва мамлакат аҳолиси уни фақат ётишдан олдин, аниқ соатга қўйиб фойдаланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»