21:42 / 11.11.2024
19

Исроил мудофаа вазири: ‘Ҳизбуллоҳ’ аллақачон мағлуб бўлган

Исроил мудофаа вазири: ‘Ҳизбуллоҳ’ аллақачон мағлуб бўлган
Фото: RoyNеws / Исроил мудофаа вазири Исроил Кац
“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг Исроил армияси томонидан сентябрь ойи охирида йўқ қилиниши Исроилнинг Ливан исломчиларига қарши курашида “асосий ютуғи”га айланди, дея Исроилнинг янги мудофаа вазири Исроил Кац маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Германия, АҚШ, Исроил ва бир қатор араб давлатларида террор деб топилган мазкур ташкилотни мағлуб бўлган деб ҳисоблаш мумкин.

Бизнинг вазифамиз бу ғалабанинг мевасини олиш учун босимни давом эттиришдир”, дейди исроиллик вазир. Кацнинг сўзларига кўра, Исроил Ливаннинг ички сиёсатига аралашишдан манфаатдор эмас.

У ўз нутқида халқаро коалиция “Ҳизбуллоҳ”нинг сезиларли даражада заифлашувидан сиёсий мақсадларда фойдаланишига ва Ливан жанубий қўшниси билан муносабатларни нормаллаштиришда бошқа мамлакатларга қўшилишига умид билдирган.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 ноябрь куни Исроилнинг мамлакатнинг турли ҳудудларида давом этаётган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 38 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.

Шунингдек, камида 23 киши, жумладан етти нафар вояга етмаганлар Байрут шимолида жойлашган Аламат қишлоғидаги турар-жой биносига уюштирилган Исроил армиясининг ҳаво зарбалари қурбони бўлган.

Исроил ҳарбийлари ҳаво ҳужумини тасдиқлаган, бироқ нишон шаҳардаги “Ҳизбуллоҳ”нинг қурол-яроғ омборлари бўлганини, тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаслигини таъминлаш мақсадида зарбадан олдин ҳаводан разведка олиб борилганини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил мудофаа вазири: ‘Ҳизбуллоҳ’ аллақачон мағлуб бўлган