Фото: Президент матбуот хизмати
Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон—Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Яшил” энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида президент ўзбекистонликларга ҳаж ва умра зиёратларини адо этишида яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, давлат раҳбари Бокуга жўнаб кетди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди