Фото: “БелТА”
Исроил ва Ливан ўртасидаги тинчлик шартномасини тузишда Россия ва АҚШ хавфсизлик кафили сифатида қатнашади. Бу ҳақда Israel Hayom нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Ливан томони билан музокараларда муваффақиятга эришилаётганини тасдиқлади. Исроил расмийлари “Ҳизбуллоҳ” Сурия чегараси орқали Эрондан қурол-яроғ ололмаслиги бўйича кафолатга эга бўлмоқчи.
Israel Hayom нашрига кўра, келишув матнида “Ҳизбуллоҳ” ўз кучларини Литани дарёси шимолидан олиб чиқиб кетиши кераклиги ёзилган. Ливан жангчиларининг чегара ҳудудлари яқинида бўлиши тақиқланади. Исроил қўшинлари, ўз навбатида, Ливан ҳудудини тарк этишга мажбур. Нашр манбаларининг иддао қилишича, АҚШ ва Россия хавфсизлик кафиллари сифатида “Ҳизбуллоҳ”нинг қайта қуролланишини олдини олишлари керак.
Исроил матбуотининг ёзишича, ўтган ҳафта мамлакатнинг стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер Ливан билан вазиятни тартибга солишда Москванинг воситачилигини муҳокама қилиш учун яширин ташриф билан Россияга келган.
Шундан сўнг у АҚШга жўнаб кетди ва у ерда тинчлик шартномаси лойиҳаси муҳокамасида қатнашди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков октябрь охирида Россия, агар керак бўлса, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги можарони ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди