Фото: AFP
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилиши оқибатида 2,5 минг киши эвакуация қилинди ва портлар ёпилди. Бу мамлакатда бир ой ичида кузатилган тўртинчи тўфон ҳисобланади, бундан олдинги табиий офатлар оқибатида 159 киши ҳалок бўлганди, деб хабар беради AFP.
Қайд этилишича, тўфон Филиппин пойтахти Маниладан 220 километр жануби-шарқдаги Диласаг шаҳри яқинига ёпирилган. Миллий метеорология агентлиги ҳозирча қурбонлар ёки жароҳат олганлар тўғрисида хабар бермади.
Диналунган шаҳри фуқаролик мудофааси бошлиғи Мервини Паблеонинг сўзларига кўра, соҳилда кучли шамол ва сув тошқинлари бошланган. Дарахтлар қулаши оқибатида кечадан бери электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Таъкидланишича, шамолнинг максимал тезлиги соатига 130 километрга етмоқда. Табиий офат шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракатланиб, Жанубий Хитой денгизи ҳудудига кириши прогноз қилинган. Тўфон оқибатида айрим ҳудудларда мактаблар ва ҳукумат муассасалари ёпилган.
Октябр охирларида Филиппинга ёпирилган «Трами» тропик тўфони натижасида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 110 кишига етганди.
Маълумот учун, Филиппинда 7 мингга яқин ороллар мавжуд бўлиб, у ерга ҳар йили 20 га яқин тўфон ёпирилади. «Трампи» 2024 йил бошидан бери кузатилган 11-тўфон ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди