13:09 / 08.10.2016
7 261

Анқарада портлаш амалга оширилди

Анқарада портлаш амалга оширилди

Бугун, 8 октябрь соат 06:00да Анқарада полиция операцияси вақтида таслим бўлиши айтилиши билан икки нафар террорчи ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Айтилишича, террористлар йўлдаги автомобиль ёрдамида теракт уюштиришни режа қилган. Полиция ходимлари уларни қуршаб олган ва таслим бўлишни буюрган. Террористлар эса ўзларини портлатган.

Хавфсизлик хизмати вакиллари орасида жароҳатланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ.

Анқара губернатори Эржан Топажа бу ҳодиса борасидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг айтишича, террористлардан бирининг шахси аниқланган, иккинчиси аёл киши бўлгани тахмин қилинмоқда. Шунингдек, губернатор учинчи жангарини қидириш ишлари бошланганини ҳам айтиб ўтди.

Топажа воқеа жойидан портловчи мослама тайёрлашда ишлатиладиган 200 кг модда топилганини ҳам таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Истанбулдаги полиция қароргоҳи олдида уюштирилган терактни “Курдистон озодлиги лочинлари” Курдистон миллий қуролли ҳаракати ўз бўйнига олган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анқарада портлаш амалга оширилди