15:26 / 13.11.2024
24

Бокуда Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев учрашув ўтказди

Бокуда Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев учрашув ўтказди
Фото: Президент матбуот хизмати
Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида 13 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбари Озарбайжон етакчисини БМТнинг Иқлим бўйича саммити (CОP29) муваффақиятли ташкил этилгани билан табриклади.

2024 йил август ойида олий даражада эришилган келишувлар доирасида Ўзбекистон—Озарбайжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йилида ҳамкорлик юксак даражага етгани мамнуният билан қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва шаҳарсозлик ҳамда бошқа йўналишларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Лойиҳалар портфелини, шу жумладан қўшма инвестиция компанияси маблағларини жалб этган ҳолда янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувни давом эттириш, шунингдек, 2025 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида кенг қамровли тадбирлар дастурини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Учрашув доирасида Хонканди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикасини ишга тушириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бокуда Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев учрашув ўтказди