18:28 / 13.11.2024
57

Вьетнамлик 22 ёшли талаба сайёрадаги энг гўзал қиз деб топилди (фото, видео)

Вьетнамлик 22 ёшли талаба сайёрадаги энг гўзал қиз деб топилди (фото, видео)
Вьетнамлик Ҳьюин Тҳи Тҳан Тҳуйи (Huỳnh Thị Thanh Thủy) исмли талаба қиз Японияда бўлиб ўтган 62-сонли Miss International-2024 халқаро гўзаллик танловининг мутлақ ғолиби бўлди, деб хабар бермоқда Tengrinews.

Фото: Saostar.vn
Танловда жами 71 давлатдан келган вакиллар иштирок этди ва бутун дунё бўйлаб томошабинларга жонли эфирда намойиш этилди. Мазкур мусобақанинг биринчи қисмида барча иштирокчиларнинг миллий руҳдаги либослар намойиши бўлиб ўтди. Янги зеландиялик 21 ёшли Санта Пуул ушбу босқичда энг яхши иштирокчи деб топилди. Сўнг ҳакамлар ҳайъати бошқа либосларда ўтказилган танловнинг энг яхши 20 талигини саралаб олди.

Ярим финалга чиққан 20 нафар иштирокчилар томошабинлар ва ҳакамлар учун оқшом либослари ва образларини тақдим этди. Бу босқичда турли қитъалар маликалари аниқланди. Кабо-Верделик иштирокчи Африка қироличаси, кубалик тадбиркор Америка қироличаси, Ирландия вакили Европа қироличаси, Япониядан келган нутрициолог Осиё маликаси сифатида танланди.

Фото: Saostar.vn
Финалга саккиз нафар гўзаллар: Боливия, Польша, Чехия, Вьетнам, Индонезия, Испания, Янги Зеландия ва Венесуэла давлатларидан келган иштирокчилар чиқди. Танлов регламентига кўра, улар ҳакамларнинг турли саволларига тўғри ва аниқ жавоб беришлари керак эди.

Вьетнамлик қизга қандай глобал воқеалар келажак авлоднинг таълим тизимига катта таъсир қилгани ҳақида савол берилди. У бунга жавобан COVID-19 пандемияси ва масофадан таълим олишнинг ривожланиши, деб айтди.

Фото: Saostar.vn
Шундан сўнг танловнинг мутлақ ғолиби эълон қилинди. Бу Вьетнамдан ташриф буюрган модел Ҳьюин Тҳи Тҳан Тҳуйи эди. Тҳуйи Miss International танловида ғолиб бўлган илк ветнамлик қиз бўлди. У 2022 йилда ватанидаги Miss Vietnam танловида ғолиб бўлганидан кейин бутунжаҳон беллашувига йўл олган эди.

Фото: Saostar.vn
22 ёшли қиз иккита университетда таҳсил олади, инглиз ва корейс тилларида эркин сўзлашади, модел сифатида ишлайди ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳаларда кўнгилли сифатида иштирок этади.

Интервьюлардан бирида ғолиб қиз авваллари қўрқоқ ва ўзига ишонмаган инсон бўлгани ҳақида сўзлаб берди. У улғайган сари ҳаётга ижобийроқ қарай бошлаган ва эмоционал жиҳатдан етукроқ бўлишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Фото: Saostar.vn
Miss International халқаро гўзаллик танлови тўртта йирик халқаро гўзаллик конкурси: Miss Universe (Коинот гўзали ), Miss World (Дунё гўзали) ва Miss Earth (Ер сайёраси гўзали) дан бири бўлиб, 1960 йилда Американинг Калифорния штатида ташкил қилинган ва 1972 йилдан бошлаб Японияда ўтказила бошлаган.


Вьетнамлик, Miss International-2024, Энг гўзал қиз, Ҳьюин Тҳи Тҳан Тҳуйи

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вьетнамлик 22 ёшли талаба сайёрадаги энг гўзал қиз деб топилди (фото, видео)