Фото: Reuters
“Владимир Зеленскийга Украина Қуролли кучларининг фронтдаги муаммолари ҳақида хабар берилмаяпти”, деб ёзади The Economist нашри. Нашр суҳбатдоши Украина расмийлари давлат раҳбарига барча керакли маълумотларни тақдим этмаётганини таъкидлади.
АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонгач, Украина ўзгаришларга тайёрлана бошлади. Украиналик юқори мартабали амалдорлардан бирининг сўзларига кўра, Киевдагилар Трамп ўзининг янги маъмуриятига Украинага хайрихоҳ бўлган собиқ давлат котиби Майк Помпеони ишга қабул қилмаганидан ҳафсаласи пир бўлган.
“Бу жуда салбий воқеа”, деб тушунтирди нашр суҳбатдоши.
Украина расмийлари Трампнинг Украина бўйича таклифлари вице-президентликка номзод Вэнсникига ўхшаб кетишидан хавотир билдирган. Вэнсга кўра, Россия ва Украина қўшинлари ўртасидаги жорий кесишув чизиғида демилитаризация зонасини яратиш, шунингдек, Киевнинг НАТОга қўшилишдан бош тортиши кўзда тутилган. Президент Владимир Зеленский бу таклифни “радикал” ва “қабул қилиб бўлмаслигини” айтган ҳамда Украинага ҳақиқатда ўз ҳудудларидан воз кечиш таклиф билдирилаётганини қўшимча қилган.
Фото: Владимир Зеленскийнинг Telegram канали/ фронтдаги Украина ҳарбийлари
Аввалроқ The Wall Street Journal (WSJ) манбалари Трамп Украинага ҳудудларни қайтармасдан, Россия билан урушни тўхтатишни ва камида 20 йил давомида НАТОга аъзо бўлишдан бош тортишни таклиф қилиши мумкинлигини хабар қилганди. Бунинг учун Қўшма Штатлар Киевни қурол-яроғ билан таъминлашда давом этади.
Шунингдек, Sky News нашри Украина қуролли кучлари пиёда аскарлари муҳим таъминот етишмаслиги туфайли муаммога дуч келаётгани ҳақида хабар берган эди.
Нашр мухбирининг Украина шарқидан маълум қилишича, Украина армияси Донбассда мустаҳкам ўрнашган бўлишига қарамай, уларнинг сони билан боғлиқ катта муаммо туфайли ҳамон қийинчиликлар юзага келмоқда.
“Украин ҳарбийлари Америка танкларидан пиёда манёврларида фақат жангчиларни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланмоқда, чунки уларда ҳужумларни амалга ошириш учун етарли одам йўқ”, деди мухбир.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Дональд Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг АҚШ ёрдамининг қисқаришидан хавотирлар мавжуд бир пайтда Украина Ғарб иттифоқчилари, жумладан, АҚШдан ёрдам олиши “ўта муҳим”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”