Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп амалдаги давлат раҳбари Жо Байден билан учрашиш учун Оқ уйга келди.
Маълумотларга кўра, учрашув чоғида Байден ва Трамп ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш зарурлиги ҳақида келишиб олган.
“Бу жараён иложи борича силлиқ ўтади. Биз талабларингизни қондириш учун ҳамма нарсани қилишга тайёрмиз”, деди Байден.
Шунингдек, улар яна бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилди.
“Сиёсат — оғир иш. Бу кўп ҳолларда турли тўполонларга сабаб бўлади. Лекин бу сафар ундай эмас. Мен жараён иложи борича силлиқ ўтишини қадрлайман”, деди Трамп.
Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонди. У ХIX асрдан бери тўрт йиллик танаффусдан сўнг Оқ уйга қайтган биринчи АҚШ президенти бўлди.
Дональд Трамп 2025 йил 20 январда инаугурациядан сўнг ишга киришади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”