Фото: Shutterstock
Украина Буюк Британия билан ҳар йили 5-7 минг украиналик талабаларни қиролликда 20 йил ичида янги турдаги амалдорлар пайдо бўлиши учун тайёрлаш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони, ҳозирда Лондондаги элчиси Валерий Залужний хабар берди.
Украина дипломатик вакилининг қайд этишича, ўқишдан қайтган талабалар бизнесга ва қонунлар ижросига мутлақо ўзгача муносабатда бўлган мутлақо бошқа амалдорларга айланади.
“Британия томонини уларнинг сармояси энг кафолатли сақланиши бизнинг таълимимиз, бўлажак вазирларимиз, бош вазирларимиз, губернаторларимиз, ҳатто бўлажак президентнинг тайёргарлиги билан боғлиқ эканига ишонтиришга деярли муваффақ бўлдик”, деди Залужний.
У, шунингдек, қиролликдаги мудофаа сектори Украинадан манфаатдор Британия бизнеслари учун биринчи ўринда туришини қўшимча қилди.
Унинг сўзларига кўра, британиялик парламентарийлар Украина ҳудудида қурол ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри сармоя киритилишидаги қонунчилик чекловларини олиб ташлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. У ушбу масала тез орада ҳал бўлишига ишонч билдирди.
Залужний 2021 йилдан бери Украина Қуролли кучлари бош қўмондони бўлиб келган ва 2024 йилнинг 8 февралида лавозимидан озод этилган. Март ойи бошида Украина президенти Владимир Зеленский уни Буюк Британиядаги элчи этиб тайинлаган эди. Июль ойида у янги лавозимда иш бошлаган. Бош қўмондон ўрнини Александр Сирский эгаллади.
Аввалроқ Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон АҚШ Киевга ҳарбий ёрдамни қисқартирган тақдирда, Буюк Британия қўшинларини Украинага юбориши мумкинлигини маълум қилган эди.
Жонсоннинг таъкидлашича, Украинанинг мағлубияти Россиянинг бошқа Европа давлатларига, хусусан, “Болтиқбўйи ва Грузияга нисбатан тажовузи” учун йўл очиб беради.
"Агар Украина йиқилса, чегараларимиз ёнида ва Россия билан чегарадош бўлган бутун Европа қитъасидаги демократияларда катта таҳдидга дуч келамиз", деди сиёсатчи.
У Украинани қўллаб-қувватлашнинг узоқ муддатли молиявий афзалликларини таъкидлаб, ёрдамдан воз кечиш келажакда Буюк Британия учун анча катта харажатларга олиб келишини билдирди. Унинг таъкидлашича Украина мағлубиятга учраса, Британия ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга киришишга мажбур бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади