Фото: “Репорт.аz”
Украина фронтда Россияга ютқазмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Варшавадаги матбуот анжуманида маълум қилган.
“Эндиликда қиш давомида, керак бўлса ундан ҳам узоқроқ муддат Украинага ҳарбий ёрдам келишда давом этишини таъминлашимиз керак. Украина ўз ҳудудларини йўқотмоқда. Биз Украинанинг фронтдаги аҳволини барқарорлаштиришга, кейин эса ўз ҳудудларини қайтаришга ёрдам беришимиз зарур”, деди Рютте.
Шу сабабдан у НАТО мамлакатлари томонидан Киевга ҳарбий ёрдамнинг давом этиши ўта муҳимлигини таъкидлади.
Рютте, шунингдек, Польша расмийлари билан альянс мудофаасини кучайтириш масаласини муҳокама қилди.
“Биз ўз имкониятларимизга кўпроқ сармоя киритиш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали мудофаамизни қандай мустаҳкамлашни муҳокама қилдик”, дея қўшимча қилди у.
Украина учун оғир қиш
Аввалроқ НАТО бош котиби Франция президенти Эммануэль Макрон билан қўшма матбуот анжуманида Украинадаги можаро траекториясини ўзгартиришга чақирганди.
Фото: AFP
“Биз биргаликда Украинанинг жанговар қобилиятини сақлаб қолишдан кўра кўпроқ натижага эришишимиз керак. Украиналиклар 2022 йилдан бери энг қаттиқ бўлиши кутилаётган қишга тайёрланар экан, уларни доимий қўллаб-қувватлашда давом этишимиз зарурати ҳақида муҳокама қиламиз. Танлаган йўналишимизда узоқ муддат содиқ қолишимизни тасдиқлашимиз керак”, деди НАТО бош котиби.
Ёпиқ эшиклар ортидаги муҳокама
Октябрь ойида НАТО бош котиби Марк Рютте Зеленский тақдим қилган ғалаба режасига ўз муносабатини билдириб, мазкур режа ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилиниши кераклигини айтганди.
Бош котибнинг сўзларига кўра, режа “украиналиклар нимани хоҳлашини тушуниш учун улар билан муҳокама қилиниши керак бўлган кўп жиҳатларга эга”.
Зеленский 16 октябрь куни Олий Радага ғалаба режасини тақдим этди. Режанинг биринчи банди Украинанинг НАТОга қўшилишидан иборат. Зеленский бу иш яқин орада рўй беришига ишонч билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди