19:17 / 14.11.2024
33

Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади

Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
Фото: Subaru Telescope
Япониянинг Subaru космик телескопи учта ҳалқага эга ноёб галактикани аниқлади, деб хабар беради Live Science. Миллий астрономик обсерваторияга кўра, Гавайидаги Мауна-Кеа оролидан туриб олинган суратда Ердан 800 миллион ёруғлик йили узоқликдаги объект тасвирланган.

Астрономия узоқ вақтдан бери галактикаларни эллиптик, линзасимон, спирал ва тартибсиз тоифаларга ажратган бўлса-да, бу уч ҳалқали тузилма одатий тоифаларга кирмайди. Олимлар ҳалқасимон галактикаларнинг пайдо бўлишига оид фаразларни илгари суриб, улар юлдузлараро газнинг ҳалқаларда тўпланишига олиб келадиган галактик тўқнашувлар ёки резонанс ҳодисалари натижасида ҳосил бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Galaxy Cruise лойиҳаси жамоатчиликни Subaru телескопи тасвирларини таснифлашга жалб қилиш орқали бу каби ноодатий галактикаларни ўрганишда давом этади.

Олимлар яхшилаб ўрганишлар учта ҳалқага эга галактика бир ёки бир нечта тўқнашувлар натижасида пайдо бўлгани ёки ҳозирча номаълум бошқа бирор ҳодиса сабаб юзага келганини аниқлашга хизмат қилишига умид билдирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади