21:06 / 14.11.2024
19

Байден ва Трамп Ғазодаги исроиллик асирлар масаласини январгача ҳал қилишга келишиб олди

Байден ва Трамп Ғазодаги исроиллик асирлар масаласини январгача ҳал қилишга келишиб олди
Фото: Reuters
АҚШнинг амалдаги ва сайланган президентлари Жо Байден ва Дональд Трамп 13 ноябрь куни Овал кабинетида бўлиб ўтган икки соатлик учрашув чоғида Республикачилар партиясининг инаугурациясидан олдин Ғазода гаровга олинганларни қайтариш зарурлигини муҳокама қилишди, деб ёзади Axios манбаларга таяниб.

Оқ уйга кўра, гаровга олинганларнинг оилалари улардан ҳамкорликда ишлашни сўраган.

Нашр манбаларининг қайд этишича, Трамп билан учрашув чоғида Байден ундан Исроил ва ҲАМАС ўртасида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш учун биргаликда ишлашни сўраган. Уларнинг сўзларига кўра, Трамп муаммони кейинга қолдириб бўлмаслигини ва у лавозимга киришгунга қадар ҳал қилиниши кераклигига рози бўлган.

Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливаннинг айтишича, истеъфога чиққан Байден маъмурияти Трамп жамоасига бу масалада ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ҳақида “сигнал” юборган.

Шу куни Байден Ғазода ҲАМАС томонидан гаровга олинган АҚШ фуқароларининг оила аъзолари билан учрашган. Оқ уй президент “барча гаровга олинганларни озод қилиш бўйича АҚШнинг саъй-ҳаракатлари тўғрисида янгиланган маълумотларни” уларга тақдим этгани ва унинг маъмурияти асирларнинг қайтишини таъминлаш ниятида эканлигини маълум қилган.

Икки нафар Axios манбасига кўра, Байден учрашувга келганлардан қариндошлари ҳали озод этилмагани учун узр сўраган.

Фото: Reuters/ исроиллик гаровга олинганларнинг суратлари
2023 йил 7 октябрдан бери бўлиб ўтган музокаралар давомида исроиллик гаровга олинганларнинг бир қисми озод қилинди, бир неча киши ҳалок бўлди. Исроил разведкаси маълумотларига кўра, 101 нафар исроиллик гаровда қолмоқда. Уларнинг ярми ўлгани тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден ва Трамп Ғазодаги исроиллик асирлар масаласини январгача ҳал қилишга келишиб олди