Фото: Alamy / The Economist
“Доллар бизнинг валютамиз, лекин сизнинг муаммонгиз”, деган эди 1971 йилда ўша вақтдаги АҚШ молия вазири Жон Кеннели европалик ҳамкасбларига қарата. Шундан кейин ўтган ярим аср ичида глобал иқтисодиёт тубдан ўзгарди, лекин Кеннелининг ўша гапи ҳали ҳам актуал: долларнинг қиймати асосан АҚШдаги ички ўзгаришларга боғлиқ, лекин унинг тебранишлари деярли ҳар доим бутун дунёга таъсир ўтказади.
Ана шундай катта таъсир тўлқинларидан бири – Доналд Трампнинг АҚШ президенти лавозимига қайта сайлангани бўлиши мумкин, деб ёзади The Economist.
Тарихан, АҚШ валютасининг мустаҳкамланиши бошқа мамлакатлар учун муаммолар келтириб чиқаради: ривожланаётган мамлакатларнинг қарзлари қимматлашади, савдо ҳажми қисқаради, иқтисодий ўсиш қийинлашади.
Трампнинг ички ўсишга йўналтирилган сиёсати солиқларни жадал пасайтириш ва давлат назоратини сусайтиришни кўзда тутмоқда. Бундай сиёсат инфляцион босимни юзага келтиради, натижада Федерал захира тизими юқори фоиз ставкаларини сақлаб қолишга мажбур бўлиши мумкин.
Бу, ўз навбатида, долларни инвесторлар учун янада жозибадор қилиб, бошқа валюталарнинг заифлашишига олиб келади. Натижада, жаҳон бозорида товарларга бўлган талаб пасаяди, доллар билан чамбарчас боғлиқ мамлакатлар иқтисодиёти зарар кўради.
Нашрнинг қайд этишича, Америка валютасининг мустаҳкамланиши ривожланаётган бозорлар учун долларда олинган қарзларни қайтариш харажатлари ошишини англатади.
Доллар индексининг ошиши глобал безовталикка сабаб бўлиши эҳтимоли юқори ҳодиса ҳисобланади ва бу таҳдидни кам баҳоламаслик лозим, дея хулоса қилган The Economist. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”