Фото: PBS news
Урушни тугатиш бўйича Россия билан музокараларни қачон бошлашни фақат Украина ҳал қилиши мумкин. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Латвия президенти Эдгарс Ринкевич билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Шу билан бирга, Украина куч позициясидан музокаралар олиб бориш имконига эга бўлиши учун Рютте НАТО иттифоқчиларини ҳарбий ёрдам беришда давом этишга чақирди.
“Фақат Украина ҳукумати Россия билан музокараларни бошлаш ёки бошламаслик ва бу урушни қандай тугатиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Лекин украиналиклар буни кучли позициядан туриб амалга ошириши керак. Шунинг учун мудофаа ёрдамини етказишда давом этишимиз лозим”, дея таъкидлаган Рютте.
У яна бир бор Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш йўлини қайтариб бўлмаслигини таъкидлаган.
“Биз 40 миллиард евро ажратиш, Висбаденда қўмондонлик яратиш, иттифоқчилар Украина билан икки томонлама даражада тузган барча келишувлар билан Украина учун НАТОга “кўприк” қурмоқдамиз. Буларнинг барчаси Украинанинг НАТОдаги келажагига қўшилган ҳиссадир”, дея қўшимча қилган альянс бош котиби.
Фото: RBC
Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар
Украина президенти Владимир Зеленский Россия вакиллари билан музокараларни бошлашга қарши эмаслиги, лекин суҳбат “тенг шартларда” ўтиши кераклигини маълум қилган эди:
“Биз руслар билан гаплашишга, улар билан музокара ўтказишга қарши эмасмиз. Фақат музокаралар тенг шартларда ўтиши керак”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди