Фото: “РБК”
YouTube платформаси Россиядаги мобил қурилмаларда чекловларсиз ишлай бошлади. Блокировкаларни мониторинг қилувчи GlobalCheck сайти бу маълумотни тасдиқлади.
Ҳозирда барча мобил қурилмаларда хизмат чекловларсиз ишламоқда. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Wi-Fi орқали уланишда ҳали ҳам YouTube'дан фойдаланиш чекланганини таъкидлаган. Платформада контентни кўриш билан боғлиқ муаммолар ёзда бошланганди. Ўшанда YouTube компьютерларда ишламай қўйган. Фойдаланувчилар сайтга кирмоқчи бўлганида браузер уланиш йўқлигини кўрсатган.
Июль ойида Давлат думасининг ахборот сиёсати бўйича қўмитаси раҳбари Александр Хинштейн юклаб олиш тезлиги 70 фоизга тушиши мумкинлигини айтган. У бу чора ҳозирча мобил алоқага таъсир қилмаслигини билдирган. Август ойида “Роскомнадзор” YouTube'га қарши чора кўришга “Россия ва унинг фуқароларига ҳурматсизлик, шунингдек, кўплаб қонунбузарликлар” эканини маълум қилган. Октябрь ойида Хинштейн “Россияда YouTube блокланмагани”ни айтган.
13 ноябрь куни “Мосфильм” директори Карен Шанхазаров президент Владимир Путин билан учрашувда YouTube секинлашгани муаммосини кўтарган. Россия халқ артисти ҳозирги вазиятда платформани секинлаштириш ўринсиз, деган фикрни билдирган. Шахназаровга кўра, Путин бунга жавобан “YouTube'да ҳар хил жирканчликлар бўлади”, деб айтган, лекин ҳал қилишга ваъда берган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади