Фото: BILD
Доналд Трамп маъмуриятида янги ташкил этилган бошқарув самарадорлигини ошириш бўлимига яқинда раҳбар этиб тайинланган миллиардер Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси Амир Саид Иравоний билан махфий учрашув ўтказди.
New York Times хабарига кўра, душанба куни Ню-Йоркдаги махфий жойда бўлиб ўтган учрашув бир соатдан ортиқ давом этган. Номлари ошкор этилишини истамаган Эрон ҳукуматидаги манбалар бу учрашувни «ижобий» баҳолашган.
Учрашувда АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятни юмшатиш йўллари муҳокама қилингани айтилмоқда. Ҳозирча воқеага Жо Байден маъмурияти ва Эрон томони расмий муносабат билдиргани йўқ. Трампнинг матбуот котиби эса хусусий шаклдаги учрашувлар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирмаслигини айтди.
Илон Маскнинг Трамп маъмуриятидаги фаолияти бевосита ташқи сиёсат масалалари билан боғлиқ эмаслиги нуқтаи назаридан ҳам у нега эронлик элчи билан учрашгани кўпчиликда савол туғдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Табиий офатлардан энг кўп жабр чеккан мамлакатлар маълум бўлди