Фото: us.cnn.com
Россия ва АҚШ фуқаролигига эга Илья Лихтенштейн йирик миқдорда криптовалюта ўғирлагани учун АҚШда беш йилга қамалди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Лихтенштейн 2016 йилда Bitfinex криптовалюта биржасига уюштирилган хакерлик ҳужуми ва деярли 120 000 биткоин ўғирланган ҳолат бўйича ўзини айбдор деб тан олди. Ўша вақтда ўғирланган сумма 71 миллион долларга баҳоланган. Аммо биткоин нархининг кескин ошиши оқибатида бу сумма 4,5 миллиард долларгача кўтарилди. Ҳозирги курс бўйича эса 10 миллиард доллардан ошади.
АҚШ бош прокурорининг ўринбосари Лиза Монаконинг сўзларига кўра, ушбу иш доирасида олиб қўйилган активлар Адлия вазирлиги тарихидаги энг йирик мусодара бўлди.
Бундай жиноятларни жазосиз содир этиб бўлмаслигини, улар салбий оқибатларга олиб келишини англатиш муҳим, деди округ судьяси Коллин Коллар-Котелли.
2022 йил февралда ҳибсга олинганидан буён қамоқда ўтирган Лихтенштейн қилган ишидан пушаймон эканини билдирди. Шунингдек, у жазони ўтаб бўлгач, кибержиноятчиликка қарши курашда ўз маҳоратини синаб кўрмоқчи. Лихтенштейн билан бирга унинг рафиқаси Ҳезер Морган ҳам ҳибсга олинган. У 2023 йили пул ювиш мақсадида тил бириктирганлик бўйича айбдор деб топилган. Ҳукм унга 18 ноябрда чиқарилиши керак.
Фото: Ҳезер Морган / BBC
Суд ҳужжатларига кўра, Лихтенштейн Bitfinex биржасини бузиш учун илғор хакерлик воситаларидан фойдаланган. У турмуш ўртоғи билан бирга “бу пулларни ювишнинг кўплаб мураккаб усулларини қўллаган”, дейилади АҚШ Адлия вазирлиги хабарида.
Ушбу усуллар сохта шахслардан фойдаланиш, маблағларни турли криптовалюталарга ўтказиш ва олтин сотиб олишни ўз ичига олади.
Россияда туғилган ва АҚШда ўсган Лихтенштейн оилавий саёҳатлар пайтида курерлар билан учрашган ва ювилган пулларни ватанга ўтказган, дейди прокурорлар.
Эр-хотин Манхеттеннинг Уолл Стрит туманида яшаган. Ҳезер Морган Forbes журнали билан ҳамкорлик қилган ва реп ўқиган, қўшиқлардан бирида ўзини “Уолл Стрит тимсоҳи” деб атаган. Морган ҳибсга олингандан кейин унинг қўшиқлари ва видеоклиплари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.
Олинган маблағларнинг бир қисми турли харидларга, масалан, Walmart дўконининг 500 долларлик совға картасига сарфланган. Ушбу картадаги харидлар кўп жиҳатдан жиноятчиларнинг изига тушишига ёрдам берди, дейилади суд ҳужжатларида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трампнинг иқтисодий ислоҳотлари доллар курсининг кескин ошишига олиб келиши мумкин