20:04 / 15.11.2024
10

КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди

КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Фото: KCNA
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин янги камикадзе-дронлар синовига раҳбарлик қилиб, қисқа вақт ичида ушбу қуролларни оммавий ишлаб чиқаришни бошлашни буюрди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.

«Ким серияли ишлаб чиқаришни имкон қадар тезроқ йўлга қўйиш зарурлигини ва кенг кўламли ишлаб чиқаришга ўтиш кераклигини таъкидлади», — дейилади хабарда.

Шимолий Корея етакчиси ҳарбий учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш масаласидаги рақобат бутун дунёда ўсиб бораётганини қайд этган.

«Бундай объектив ўзгаришлар ҳарбий назария, амалиёт ва таълимнинг кўплаб бўлимларини зудлик билан янгилашни талаб қилади», — дея Ким Чен Иннинг сўзлари келтиради агентлик.

Reuters маълумотларига кўра, КХДР Жанубий Корея ҳудуди, хусусан, Сеул ва президент Юн Сок Ёл офиси узра учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратини учирган. Шу боис Жанубий Корея дронларни уриб тушириш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини шай ҳолатга келтиришга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошида Шимолий Корея ядровий каллак билан жиҳозланиши мумкин бўлган «Хэил-5-23» сувости дрон тизимини синовдан ўтказаётганини эълон қилганди. КХДР Мудофаа вазирлиги бу АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг Япон денгизида ўтказган уч кунлик ҳарбий машғулотларига жавоб эканини билдирган.

«Хэил-5-23» тизимининг мавжудлигини мустақил тасдиқлаш имкони йўқ. Пхенянга кўра, сувости дрони илк бор ўтган йилнинг март ойида синовдан ўтказилган ва у душман кемалари ҳамда муҳим портларга кутилмаган ҳужумлар уюштиришга қодир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди