Фото: РИА Новости
Санкт-Петербургда Украинага қарши урушга «ўлик жонлар»ни юборган ва уларга белгиланган пулларни ўзлаштириб олган «военкомат» ходимлари ушланди, деб хабар беради ИИВнинг Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бошқармаси.
Тергов версиясига кўра, ҳарбий комиссарнинг 51 ёшли ёрдамчиси ва унинг 38 ёшли рафиқаси фуқароларни топиб, уларни йирик энергетика компаниясига ёлғондан ишга жойлаштирган. Бунда уларга ташкилотнинг кадрлар бўлимида ишловчи 41 ёшли ходими ёрдам берган. Шундан кейин «ўлик жонлар» номида улар Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий хизмат ва Украинага урушга юборилиш бўйича шартномалар имзолаган.
«Кейинчалик бу каби ходимларга ҳар ой 50 минг рубл, шунингдек, бир марталик 500 минг рубл миқдорида пул тўланиши керак бўлган. Қўлга киритилган маблағларни жиноятчилар ўзлаштирган», — дейилади хабарда.
Айни вақтда ёлғондан ишга жойлаштирилган икки фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган, аммо тезкор ходимлар «ўлик жонлар» сони кўпроқ бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Март ойида Россия Тергов қўмитаси ҳарбий тергов бош бошқармаси ходимлари Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ҳарбий-космик академияда «ўлик жонларни» аниқлаган. Иш материалларида айтилишича, акамдеия ўқитувчилари бўлган шахслар 2021 йилдан 2023 йил охирига қадар жиноят содир этиб келган. Улар 82 кишини ҳарбий идора билан шартнома бажараётганлар рўйхатига киритган, аслида эса улар ҳеч қандай ишларга жалб этилмаган. Тергов давомида Тармоқ ва космик комплекс алоқалар тизими кафедраси, Космик радионавигация кафедраси бошлиқлари қўлга олинган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи