Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер янги маъмуриятнинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларида муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда CNN манбаларга таяниб хабар берди.
Унга кўра, Кушнернинг ҳукуматда расмий лавозимни эгаллаши даргумон, аммо Трампнинг минтақадаги сиёсатида “асосий фигура” бўлиши айтилмоқда. Манбаларга кўра, Кушнер Яқин Шарқнинг кўплаб етакчилари билан яхши алоқага эга.
Яқин Шарқдаги алоқалар
Аввалроқ Financial Times Трампнинг куёви республикачиларнинг янги маъмурияти даврида Оқ уйга қайтмаслиги ҳақида хабар берган эди.
Нашрнинг таъкидлашича, Кушнер Трампнинг аввалги муддатида катта маслаҳатчиси бўлган. Исроил ва бир қанча араб давлатлари, жумладан БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокаш ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатган келишувлар бўйича музокараларда муҳим рол ўйнаган.
Кушнер ҳукуматга қайтишдан манфаатдор эмаслигини бир неча бор айтган, бироқ Трампнинг ғалабаси ва Яқин Шарқдаги ҳозирги инқироз унинг фикрини ўзгартиришига сабаб бўлиши мумкин.
Трампнинг янги администрацияси
Трамп ўз администрациясини шакллантиришни ҳозирдан бошламоқда. Маълумотларга кўра, у янги жамоасида ашаддий исроилпарастлар бўлишини хоҳлаяпти.
Жумладан, у Мудофаа вазири лавозимига америкалик телебошловчи, Афғонистон ва Ироқдаги урушлар фахрийси, Фаластин давлатчилигига қарши фикрлари билан танилган Пит Ҳегсетни таклиф қилди.
Фото: Google Images
Шунингдек, миллиардерлар Илон Маск ва Вивек Рамасвами Дональд Трамп даврида ҳукумат самарадорлигига эришиш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилиши хабар берилди.
“Биргаликда бу икки ажойиб америкалик менинг маъмуриятим учун давлат бюрократиясини демонтаж қилиш, ортиқча қоидаларни, керакциз харажатларни камайтириш ва федерал агентликларни қайта ташкил этиш йўлини очиб беради”, деган Трамп. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар