© Sputnik / Станислав Красильников
АҚШда ўтказилган сайловлар Украина Қуролли кучлари учун фронтдаги вазиятда ҳали ҳеч нарсани ўзгартирмади, бироқ Харьков вилоятидаги украиналик аскарлар қандайдир ёмон нарсани олдиндан ҳис қилишмоқда, дея хабар беради Спутник Ўзбекистон “Associated Press”нинг украиналик мухбирларига таяниб.
“Кот чақирув белгиси бўлган бўлинма қўмондони Дональд Трампнинг қайта сайланиши унинг ҳаётида ниманидир ўзгартиришини билади, лекин у фронтдаги бошқа украиналиклар сингари, уларнинг айнан нима эканлигини аниқлашга уринишлар — сиёсатчилар учун ўйин деб ҳисоблайди. <...> Ва шунга қарамай, у бўрон кўтарилмоқда деган ҳисдан халос бўла олмайди”, - дейилади хабарда.
Украина Қуролли кучларининг яна бир жангчиси Толстий янгиликларни ўқиб, “баъзида таслим бўлишни истаб қолишини” тан олди.
Пайшанба куни Россия ҳудуди маъмурияти раҳбари Виталий Ганчев Россия қўшинлари Купянск чеккасида мустаҳкам ўрнашиб олганини айтди. Ганчевнинг аниқлик киритишича, ҳужум ҳаракатлари шаҳарнинг шимоли-шарқида ва жануби-шарқида давом этмоқда.
Россия президенти Владимир Путин ноябрь ойи бошида Россия ҳарбийлари Купянск йўналишида икки душман гуруҳини тўсиб қўйганини айтди. Улардан бири ўн мингга яқин жангчилардан иборат бўлиб, улар сув омборига бостирилган. Бошқа жойларда яна беш мингга яқин украиналик аскарлар тўсиб қўйилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди