
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ички ишлар вазирлигининг 10 нафар генералини ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруққа имзо чекди. Бу ҳақда “Mir24.tv”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар берди.
Ишдан олинган генераллар бошқарувидаги бошқармалар олдинроқ, ИИВ таркибидан чиқарилиб, Росгвардия таркибига қўшилган эди.
Россия ИИВ Узоқшарқ федераль округи транспорт бошқармаси раҳбари Сергей Сериков ҳам истеъфога чиқарилди.
Россия Федерациясининг Федерал хизмат қўшини гвардияси 2016 йилнинг апрель ойида Путиннинг буйруғи билан ташкил қилинган.
ИИВ ҳудудий ташкилотларининг ОМОН ва СОБР бўлинмалари ИИВ таркибидан олиниб, Федерал хизмат қўшини гвардияси таркибига қўшилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар