Фото: Getty Images
Хитойда имтиҳондан йиқилган талаба пичоқ билан талабаларга ҳужум қилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.
“Уси шаҳрида эркак Санъат ва технология касб-ҳунар институти талабаларига ҳужум қилди”, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида яна 17 киши жароҳатланган.
Ҳужум маҳаллий вақт билан тахминан 18:30 да содир бўлган. 21 ёшли жиноятчи қўлга олиниб, айбига иқрор бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, эркак 2024 йилда Санъат ва технология касб-ҳунар институтида ўқишни тамомлаган. У якуний имтиҳонларда муваффақиятсизликка учрагани учун битирув аттестатини ололмагани айтилган.
Аввалроқ Хитойда автомобиль оломонни босиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳодиса Гуандун провинциясининг Чжухай шаҳрида содир бўлган ва унинг оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани, 43 киши эса жароҳатлангани маълум бўлган.
Автомобилни 62 ёшли эркак бошқарган. У воқеа жойидан қочишга уринган, бироқ қўлга олинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»