18:18 / 17.11.2024
6

Италиялик тадбиркорни ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди

Италиялик тадбиркорни ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
Стефано Гуидотти
Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўтган ёзда Москва шаҳрида доимий яшовчи италиялик тадбиркорнинг ўғирланишини уюштирган шахсни қўлга олди. ANSA хабарига кўра, гап Италиянинг Равенна ҳудудида қўлга олинган 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳақида кетмоқда. Унинг исми шарифи хабарда келтирилмаган.

Техник саноат газларини ишлаб чиқарувчи компаниянинг Россия филиали раҳбари Стефано Гуидотти 28 июн куни Россия пойтахти марказида ўғирлаб кетилган ва россиялик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли 36 соатдан кейин Брянскда озод қилинган эди. Шу билан бирга, италияликни ўғирлашда гумон қилинган Россиянинг 3 нафар фуқароси ва яна бир ўзбекистонлик ҳам қўлга олинди.

Италия тергови аниқлаганидек, одам ўғирлаш пул ундириш мақсадида уюштирилган. Равенна яқинида яшовчи ва Россия паспортига ҳам эга ўзбекистонлик аввал Гуидотти компаниясида ишлаган. Тадбиркор ўғирлаб кетилганидан сўнг, у компанияга қўнғироқ қилиб, пул эвазига унинг қўйиб юборилишини айтган. Аммо полиция тадбиркорни тезкор озод қилишга эришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиялик тадбиркорни ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди