Фото: Getty Images
Исроилнинг Кейсария шаҳридаги бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг хусусий қароргоҳи ҳудудига иккита сигналли ракета учирилди. Бу ҳақда Исроил полицияси ва “Шин-Бет” ички хавфсизлик хизматининг қўшма баёнотида хабар берилди.
Маълум қилинишича, воқеа 16 ноябрь куни кечқурун содир бўлган. Ҳодиса юз берган пайтда ҳукумат раҳбари ва унинг оиласи уйда бўлмаган. Вайронагарчилик қайд этилмаган. Қўшма баёнотда бу “хавфли эскалация” деб номланган.
Нетаньяху қароргоҳига аввал ҳам ҳужум қилинганди
“Ҳизбуллоҳ” жорий йил 19 октябрь куни Исроил бош вазирининг шахсий қароргоҳига дрон ҳужуми уюштирди. Ўшанда ҳам Нетаньяху ва унинг рафиқаси Сара қароргоҳ ташқарисида бўлган. Ҳеч ким жароҳат олмаган.
“Ҳизбуллоҳ” учта дрон учирган ва уларнинг барчаси Кесариядаги қароргоҳга қаратилган. Исроил ҳарбийлари уларнинг иккитасини уриб туширган. 22 октябрь куни “Ҳизбуллоҳ” қароргоҳга қилинган ҳужум учун жавобгарликни расман ўз зиммасига олган.
Нетаньяху қароргоҳига ҳужум туфайли Эронга ва иттифоқчиларига таҳдид қилиб, “оғир товон тўлаш”лари ҳақида огоҳлантирган. Исроил “Ҳизбуллоҳ” дронларини уриб тушириш учун 500 миллион долларлик лазер қурилмаларига буюртма берган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда