06:00 / 18.11.2024
13

Абхазияда мухолифат вақтинчалик ҳукумат тузмоқчи

Абхазияда мухолифат вақтинчалик ҳукумат тузмоқчи
Фото: “РИА Новости”
Агар Абхазия президенти Аслан Бжания 17 ноябрь, якшанба оқшомигача истеъфога чиқмаса, мухолифат муваққат ҳукумат тузишини эълон қилди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Маълум қилинишича, мухолифат мазкур ҳолатда барча давлат хизматчиларини хизматга чақиради ва бошқарувни назоратига олади.

Биз ҳамма нарсани шундай қолдира олмаймиз, чунки биз яшаши керак бўлган халқ ва давлат ҳақида ўйлаймиз. Бунинг учун давлат хизматчилари ўз иш ўринларини эгаллаши ва ишлаши керак”, деди уруш фахрийларининг “Аруа” жамоат ташкилоти раиси Темур Гулиа.
Мухолифат бош вазир ўринбосари ва молия вазири Владимир Делбани Абхазияда янги сайловлар ўтказилгунга қадар бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи этиб тайинламоқчи. Шу билан бирга, Абхазиянинг барча Вазирлар маҳкамаси, шу жумладан, куч блоки истеъфога чиқарилади.

“Абхаз халқ ҳаракати” раиси Адгур Арзинба мухолифат учрашуви чоғида намойишчилар парламент атрофидаги деворни бузишни бошлагани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Абхазияда ҳеч қачон “ўз уйини баланд девор билан ўраб олиш одати бўлмаган” ва уни “Абхазия учун бегона жисм” деб атаган.

Бу ерда икки йил ёки бир ярим йил турган мана бу девор — ҳокимият ўз халқидан ажралишга қарор қилганининг рамзидир. Бу Аслан Бжания сиёсатининг рамзи бўлиб, у 2020 йилда унга ваколат ва қонунийликни берган ўз халқидан ёпиқ бўлган. У ўз тарафдорларига, сайловчиларига ва бутун абхаз халқига хиёнат қилди”, деди Арзинба.

Абхазияда намойишлар

15 ноябрь куни Абхазияда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар ҳукумат бинолари мажмуасини эгаллаб олиб, сиёсий инқироздан чиқиш учун мувофиқлаштирувчи кенгаш тузди. Мухолифат президентдан истеъфога чиқишни талаб қилди.

16 ноябрь куни Аслан Бжания норозилик намойишчилари ҳукумат биноларини тарк этганидан сўнг истеъфога чиқишга тайёр эканини билдирди. Аммо 17 ноябрда мухолифатни давлат тўнтаришига уринишда айблаб, сайланган президент сифатида қолишини эълон қилди.

15 ноябрь куни Абхазия парламенти Россия билан янги инвестиция битимини кўриб чиқиши керак эди. Ҳужжат Россия бизнесининг кенгайиши маҳаллий даромадларни туризмдан маҳрум қилишидан хавотир уйғотди.

16 ноябрь куни намойиш иштирокчилари баёнот берди. Улар ҳукумат биноларини эгаллаш Абхазиянинг Россия билан яқин алоқаларига қарши қаратилмаганини айтишди. Аммо Бжанияни “бу алоқалардан шахсий ғаразли манфаатлари йўлида фойдаланишга уриниш ва ўз режимини кучайтириш учун уларни манипуляция қилишда” айблашди. Абхазия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, намойишлар чоғида 14 киши жароҳат олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Абхазияда мухолифат вақтинчалик ҳукумат тузмоқчи