09:05 / 18.11.2024
17

ГФР канцлери лавозимига «яшиллар»дан номзод Киевга TAURUS'ни ваъда қилди

ГФР канцлери лавозимига «яшиллар»дан номзод Киевга TAURUS'ни ваъда қилди
Роберт Ҳабек Фото: Michele Tantussi / Reuters
Германия вице-канцлери ва иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек Германия ҳукумати раҳбари лавозимига сайланса, Украинага TAURUS узоқ масофали қанотли ракеталарини юборишга ваъда берди. Бу лавозимга «Иттифоқ-90»/«яшиллар» партиясидан номзод 17 ноябр, якшанба куни ARD телеканалига берган интервюсида Киевга TAURUS етказиб берилишига қарши бўлган Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шолцнинг қарорини қайта кўриб чиқиш истагини билдирди.

Христиан-демократик иттифоқдан (ХДИ) Германия канцлери лавозимига яна бир номзод Фридрих Мерц аввалроқ худди шундай сайлов ваъдасини бериб, Шолцни стратегик қарашга эга эмасликда айблаган эди.

Олаф Шолц Киевни TAURUS ракеталари билан таъминлашдан бош тортишига Германиянинг урушга тортилиши хавфи сабаб бўлган. Бир кун олдин Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари, Шолцнинг Социал-демократик партиядаги партиядоши Борис Писториус ҳам Украинага TAURUS етказиб берилиши ҳақида салбий гапириб, Киевга қанотли ракеталарни етказиб бериш Украинадаги вазиятни ўзгартирмаслигини айтди.

Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда

Украинага ҳарбий ёрдамни маъқуллаган Германия аҳолиси сони бироз камайди. 12 ноябр куни Германиянинг Кёрбер номидаги жамғарма буюртмаси бўйича Verian институти томонидан эълон қилинган сўров натижаларига кўра, ҳозир немисларнинг 57 фоизи бундай қўллаб-қувватлаш тарафдори. Бу ўтган йилга нисбатан тўққиз фоизга кам. Шу билан бирга, респондентларнинг 45 фоизи Украинадаги урушни энг катта геосиёсий муаммо деб билади.

Респондентларнинг қарийб ярми (47 фоизи) Украина қўшни давлат томонидан босиб олинган барча ҳудудларни қайтармагунча курашни давом эттириши тарафдори. Шу билан бирга, респондентларнинг 43 фоизи Киев халқаро тан олинган ҳудудининг бир қисми билан хайрлашиши ва шу орқали урушни тугатишга ҳаракат қилиши керак, деб ҳисоблайди.

Украинадаги уруш масаласида Германиянинг ғарбий ва шарқий ҳудудлари ўртасида сезиларли фарқ бор. Шундай қилиб, шарқда ҳудудлардан воз кечиш ғоясини 52 фоиз, кейинги кураш ғоясини эса 38 фоиз қўллаб-қувватлади. Ғарбда бу масалаларни қўллаб-қувватлаш мос равишда 40 ва 49 фоизни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ГФР канцлери лавозимига «яшиллар»дан номзод Киевга TAURUS'ни ваъда қилди