12:20 / 09.10.2016
8 131

Мексикадаги 600дан ортиқ киши кўмиб юборилган махфий қабристон топилди

Мексикадаги 600дан ортиқ киши кўмиб юборилган махфий қабристон топилди

Мексиканинг Коауила штатида 600дан кўпроқ кишининг қолдиқлари бор махфий мозор топилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Қабристон Сан-Педро муниципия ҳудудида ўзининг йўқолиб қолган яқинларини қидириш билан шуғулланган бир гуруҳ фаоллар томонидан топилган. Гуруҳ етакчиси Сильвия Ортис топилган қолдиқлар уларни идентификация қилиш учун ҳукуматга топширилганини айтди. Ҳозирча ушбу ҳолат бўйича тергов бошлангани ҳақида маълумот берилмаган.

Коауила штати маҳаллий жиноий гуруҳларнинг наркотрафикни назорат қилиш учун мунтазам олиб борган қарама-қаршиликлари сабабли узоқ вақт хавфли штатлардан бири бўлиб келган. Расмий маълумотларга кўра, штат ҳудудида 1,8 минг киши бедарак йўқолган ҳисобланади. Охирги 5 йил ичида штатда яширин умумий қабрларда 455 кишининг қолдиқлари топилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикадаги 600дан ортиқ киши кўмиб юборилган махфий қабристон топилди