Фото: Getty Images
Украина ҳарбийлари Россиянинг Брянск вилояти Карачев шаҳридаги объектга илк бор АҚШнинг ATACMS ракеталари билан зарба берди. Бу ҳақда Украина мудофаа кучларидаги манбаларга таяниб, “РБК-Украина” хабар берди.
“Цензор.нет” нашрининг бош муҳаррири Юрий Бутусов ҳам номаълум манбага асосланиб маълумотни тасдиқлаган. Украина армияси 19 ноябрь куни эрталаб Брянск вилоятидаги қурол-яроғ омборига ҳужум қилган. Бунда қандай қуролдан фойдаланилгани ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.
Карачев яқинида Бош ракета-артиллерия бошқармасининг 67-арсенали жойлашган. “Астра” нашрининг ёзишича, маҳаллий аҳоли “тун бўйи маҳаллий чатлар ва ижтимоий тармоқларда портлашлар, детонациялар ва ҳарбий базага ҳужум ҳақида тўхтовсиз хабар берган”.
Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз тунда ва эрталаб фақатгина 13 та дрон уриб туширилгани ҳақида расман хабар берган.
Украина АҚШ қуроллари билан Россияга зарба бера олади
17 ноябрь куни The New York Times газетаси ва Reuters агентлиги манбаларга таяниб, АҚШ президенти Жо Байден Украинага АҚШ томонидан етказиб берилган узоқ масофали ATACMS ракеталаридан Россия ҳудудига зарба бериш учун фойдаланишга рухсат бергани ҳақида хабар берди. Давлат департаменти 18 ноябрь куни кечқурун бу маълумотни “ҳозирча тасдиқлай олмасликларини” маълум қилди.
19 ноябрь куни АҚШ давлат департаменти вакили Брайан Николс Вашингтон Украинага ATACMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига ҳужум қилишга рухсат берганини расман тасдиқлади. Байден маслаҳатчиларининг ATACMSъдан фойдаланиш бўйича фикрлари турлича. Улар ҳозирча гап фақат Курск вилоятидаги нишонларга зарба бериш ҳақида кетаётганини айтганди. Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин Байденнинг бу қарорини бекор қиладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум.
ATACMS — узоқ масофага зарба берувчи бошқариладиган ракета бўлиб, у қўмондонларга жанговар майдонни шакллантириш учун зудлик билан ўт очиш имконини беради. У оғирлиги 500 фунт бўлган WDU18 тоифасидаги фрагментар-фугасли жанговар каллак билан жиҳозланган. Максимал учиш масофаси 300 километрни ташкил қилади. ATACMS 1980 йилларда ишлаб чиқилган ва биринчи марта 1991 йилда Форс кўрфази уруши пайтида ишлатилган. Ўшандан бери у турли қуролли можароларда, жумладан, Ироқ уруши ва Россия—Украина урушида фаол ишлатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди