Фото: Григорий Сысоев/ POOL/ ТАСС
Россия АҚШнинг Украинага РФга узоқ масофали ракеталар билан зарба йўллашга рухсат бергани ҳақидаги хабарларга жуда салбий муносабат билдирди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 18 ноябр, душанба куни бу қарор кескинликнинг янги босқичи ва АҚШнинг Украинадаги урушга аралашувини англатади, деди.
«Агар шундай қарор ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқилган ва Киев режимига етказилган бўлса, бу кескинликнинг сифат жиҳатидан янги босқичи ва Қўшма Штатларнинг ушбу можарога аралашуви нуқтайи назаридан янги ҳолат», — деди Песков матбуот брифингида. Кремлда ҳозирча фақат Ғарб оммавий ахборот воситаларидан маълумот бор.
«Янги кескинлик даври»
«Аммо, Вашингтондаги лавозимидан кетаётган маъмурият оловга ёғ сепишда давом этиш ва бу можаро атрофида кескинликни янада кучайтириш учун чоралар кўриш ниятида эканлиги аниқ», деди Кремл вакили.
Бир кун аввал Америка ва Европанинг кўплаб оммавий ахборот воситалари АҚШ президенти Жо Байден Украина ҳарбийларига Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат бергани ҳақида хабар тарқатган эди. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Вашингтон қарорини маъқуллади. The New York Times нашрининг ёзишича, Украина Қуролли кучлари бу ракеталарни фақат Курск областидаги Россия ва Шимолий Корея қўшинларига қарши қўллаши мумкин, деб тахмин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди