Фото: AP Photo
Россия армияси қишда асосий эътиборини Украинанинг фронтдаги шаҳарларини эгаллашга қаратади. Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ўзининг навбатдаги ҳисоботини тақдим этди.
Ҳисоботга кўра, россияликлар артиллерия борасида устунликка эга, аммо украинларнинг дронлари сабаб жиддий талафотлар кўришмоқда. Шу сабабли улар рақиб томоннинг дронлар борасидаги устунлигини йўқ қилишмоқчи. Бу Россияга зирҳли транспорт воситалари камроқ талафот кўришида ёрдам беради.
Россиялик ҳарбий мухбир, “Рйбар” телеграм канали асосчиси Михаил Звинчукка кўра, Россия армияси очиқ майдонда жанг қилишдан қочмоқчи. Уларнинг биринчи навбатдаги нишон Торецк, Покровск ва Курахово бўлади. Россия кучлари ҳозирда Покровск учун жанг бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Таҳлилчилар Звинчук Кремль билан яқин алоқага эгалиги ва ички маълумотлардан хабардор эканига эътибор қаратди. Рус армиясининг Купянск ва Часов Яр йўналишлари бўйлаб қўлга киритган ютуқлари келаётган қиш учун режалаштирилган ҳужумга тайёргарликнинг бир қисми бўлиши мумкин.
ISW экспертлари фикрича, Купянск ёки Часов Ярнинг қўлга олиниши фронтдаги вазиятга сезиларли таъсир кўрсатади. Бу Украина кучларининг шу йўналишлардаги асосий мудофаа позицияларига жиддий таҳдидни юзага келтириши мумкин.
Россия армияси шаҳар жангларини афзал кўриши сабаби
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Россия ҳарбий қўмондонлиги пиёдалардан иборат отрядлар билан ҳужум амалиётларини энг яхши вариант деб билади. Боиси кўп қаватли бинолар дронлардан ҳимояланиш учун яхшироқ имконият беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)