Фото: AP
14 йилдан ортиқ вақт давомида «Марказий Осиё — Хитой» қувури орқали Хитойга 500 миллиард куб метрдан ортиқ табиий газ етказиб берилди. Бу ҳақда Хитой матбуоти West Pipeline Company маълумотларига таяниб хабар берди.
Қайд қилинишича, қувурнинг асосий объекти - «Khorgos» газ компрессор станцияси. Бу Марказий Осиё газининг Хитойга биринчи кириш нуқтаси ҳисобланади.
2009 йилда фойдаланишга топширилган «Khorgos» компрессор станцияси 5 минг кундан ортиқ вақт давомида хавфсиз ва барқарор ишлаб, жами 500 миллиард куб метрдан ортиқ Марказий Осиё табиий газини тортиб олди. Станция кунига кўпи билан 160 миллион куб метр газни ҳайдайди.
Марказий Осиёдан Хитойга етказилган 522,5 миллиард куб метр табиий газ 696 миллион тонна кўмирга тенг бўлиб, карбонат ангидрид чиқиндиларини 731 миллион тоннага, олтингугурт диоксиди чиқиндиларини 25 миллион тоннага, чангни 379 миллион тоннага, азот оксидини 6,27 млн тоннага камайтиргани таъкидланмоқда.
Биринчи компрессор станциясидан табиий газ «Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 84 соат ичида шарққа 1833 км масофани босиб ўтиб, Ўзбекистоннинг марказий қисми, Қозоғистоннинг жанубий қисми ва Хитой чегарасидаги «Khorgos» пункти орқали Хитой ҳудудига киради. Лойиҳа қуввати йилига 60 миллиард куб метр газни ташкил этадиган газ қувури 2009 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топширилган.
Газ қувури 27 провинция даражасидаги минтақа ва Ҳонконг махсус маъмурий минтақасидаги 500 миллиондан ортиқ аҳолини газ билан таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»