06:30 / 20.11.2024
5

Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди

Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди
© Sputnik / Владимир Астапкович
Махсус ҳарбий операция Россия ўз мақсадларига эришганида тугайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Ҳиндистон ва Россия оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар: Ҳиндистон ва Россия халқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш” номли учрашувда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Бу қачон тугаши мумкин, қачон якунига етади деган саволга жавоб беришнинг иложи йўқ деб ўйлайман. Аммо мен сизга айта оладиган ягона нарса шуки, биз мақсадларимизга эришганимиздан сўнг бу ниҳоясига етади”, — деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, Россия махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш учун ҳамма нарсани қилмоқда.
"Сиз Вашингтон маъмуриятининг бизнинг мамлакатимизга қарши узоқ масофали аниқ ракеталарни ишлатишга рухсат бергани ҳақидаги ҳикояни биласиз. Шунинг учун биз ўз мақсадларимизга (махсус ҳарбий операция – таҳр.) тезроқ эришиш учун зарур бўлган барча ишни қиляпмиз”, — дея аниқлик киритди Россия президенти матбуот котиби.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди