Фото: EPA
Россия маҳаллий жамиятларни беқарорлаштиришга уриниб, Европада гибрид урушни давом эттирмоқда. Энди вазият Чехия ва Словакия мактабларига бомбалар қўйилгани тўғрисида хабар тарқатиш орқали оммавий ваҳимани уйғотишгача етиб борди, деб хабар беради The Moscow Times.
Чехия ички разведка хизмати бошлиғи Михаил Коуделка мактабларда портлаш юз беришига оид оммавий огоҳлантиришлар бўйича масъулиятни Россия зиммасига юклади. Россиянинг Европадаги қўпорувчилик фаолиятига бағишланган парламент конференциясида сўзга чиқиб, у мунтазам равишда содир бўладиган киберҳужумлар ҳақида маълумот берди ва уни юқоридаги воқеалар билан боғлади.
«Кибермакондаги операциялар ҳам мамлакатимиздаги муассасаларга қаратилган ҳужумлар билан тўғридан-тўғри боғлиқ… Масалан, сентябр ойида Чехия ва Словакиядаги қатор мактабларга портловчи қурилмалар қўйилганига оид юборилган электрон мактублар ортида ҳам Россиянинг қўли борлиги кўриниб турибди», — дейди разведка бошлиғи.
Сентябр бошларида ҳар икки мамлакатдаги юзлаб мактабларга бомба қўйилгани тўғрисида хабар келиб тушган ва натижада, полиция тергов ўтказиб олгунга қадар уларни бир неча кунга ёпишга тўғри келганди. Бирорта таҳдид ўз исботини топмаган ва мактаблар ҳудудида портловчи моддаларга оид ҳеч нарса топилмаган.
«Биз «ёзувлик ўқлари» — Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея бир-бирини тўлдириб ва ўз мақсадларига эришишда бир-бирига ёрдам бераётган ўзига хос глобализация ёзувлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шу боис жуда жиддий ва хавфли ҳодисаларни кузатяпмиз» — дейди Коуделка.
Ички ишлар вазирлиги вакили Ян Падоурек Россия жорий йилда Европада бир нечта қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширганини эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бундай стратегия совет даврида тайёрланган, ҳозир эса РФ ундан фойдаланишни бошлаган.
Прага автобус паркида юз берган ёнғинни ҳам махсус хизматлар россиялик жосуслар ёки улар томонидан ёлланган қўпорувчилар фаолияти билан боғламоқда. Ёнғинлар, шунингдек, Вилнюсдаги Ikea дўконида, Лондондаги омборда, Варшавадаги савдо марказида ҳам содир бўлган. Сўнгги воқеалар қаторидан Лейпциг ва Бирмингемдаги DHL омборларида посилкаларнинг ёниб кетиши ўрин олди. Ғарб махсус хизматларининг баҳолашича, Россия жосуслари улар ёрдамида самолёт бортида ёнғин пайдо қилмоқчи бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади