Фото: Видеодан кадр
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп миллиардер Илон Маск билан бирга Starship ракетасининг парвозини учириш майдончасидан кузатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Космонавтларни Ойга қўндириш ва экипажларни Марсга жўнатиш учун мўлжалланган, баландлиги 122 метрга яқин ракета тизими SpaceX’нинг Бока-Чикадаги майдончасидан учирилди. Парвоз режасига кўра, у космосга етиб бориши, сўнгра пастлашиб қўниши керак эди.
Starship парвозининг мақсадлари Super Heavy ракета тезлаткичини учириш майдончаси томон қайтариш, космосда Raptor кемасини қайта ишга тушириш, термал ҳимоя ва Ерга қайтиш бўйича бир қатор тажрибалардан иборат эди. Экипажсиз космик аппарат Ҳинд океанига қўнадиган йўналишга юборилди, ташувчи ракета эса салкам етти дақиқада Ерга қайтди.
SpaceX ўзининг ракета парвозларига машҳур шахсларни таклиф қилиб туради. Трамп аллақачон компаниянинг тадбирларида қатнашган. Биринчи президентлик даврида у SpaceX’нинг илк космонавти парвозига таклиф қилинганди. 19 ноябрь кунги учириш Starship’нинг олтинчи парвози бўлди.
Трампнинг Starship ишга туширилишида иштироки Маск билан иттифоқнинг чуқурлашганини кўрсатади. Маск Трампнинг сайловдаги ғалабасидан манфаат кўриши кутилмоқда. Бу миллиардернинг компанияларига ёрдам беради ва ҳукумат томонидан унга нисбатан ижобий муносабатни таъминлайди.
Starship — 121 метр баландликдаги икки поғонали ракета. Унинг массаси 5 минг тоннани ташкил этади. Ракета 150 тоннагача фойдали юкни таший олади. Биринчи поғона — бу аслида космик кеманинг ўзи, иккинчиси эса — Super Heavy тезлаткичи. Келажакда ундан Ой ва Марсга парвозлар учун фойдаланиш режалаштирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?