19:30 / 20.11.2024
6

Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар беришга рози бўлди

Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар беришга рози бўлди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар бериш сўровини маъқуллади. Киев улардан тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларда фойдаланмаслик мажбуриятини олган. Бу ҳақда АҚШ расмийсига таяниб, Reuters хабар берди.

Қўшма Штатлар Украинани шу кунга қадар танкга қарши миналар билан таъминлаб келган. Пиёдаларга қарши миналар эса кичик гуруҳлардан ташкил топган Россия ҳужум отрядларини тўхтатиши кутилмоқда. Бу айниқса шаҳар жангларида асқотиши мумкин.

Reuters суҳбатлашган манбанинг таъкидлашича, АҚШ миналари Россияникидан фарқ қилади. Боиси улар доимий фаол эмас. Батарея қуввати тугаши билан ҳаракатсиз ҳолатга ўтади, деди исми сир қолишини истаган расмий.

Украина АҚШ қуроллари билан Россияга зарба бера олади

17 ноябрь куни The New York Times газетаси ва Reuters агентлиги манбаларга таяниб, АҚШ президенти Жо Байден Украинага АҚШ томонидан етказиб берилган узоқ масофали ATACMS ракеталаридан Россия ҳудудига зарба бериш учун фойдаланишга рухсат бергани ҳақида хабар берди. Давлат департаменти 18 ноябрь куни кечқурун бу маълумотни “ҳозирча тасдиқлай олмасликларини” маълум қилди.

19 ноябрь куни АҚШ давлат департаменти вакили Брайан Николс Вашингтон Украинага ATACMS ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига ҳужум қилишга рухсат берганини расман тасдиқлади. Шу куни Украина илк бор мазкур ракеталар билан Брянс вилоятидаги ҳарбий объектга зарба берди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотни тасдиқлади. Байден маслаҳатчиларининг ATACMS'дан фойдаланиш бўйича фикрлари турлича. Дональд Трамп президентлик лавозимини эгаллаганидан кейин Байденнинг бу қарорини бекор қиладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум.

ATACMS — узоқ масофага зарба берувчи бошқариладиган ракета бўлиб, у қўмондонларга жанговар майдонни шакллантириш учун зудлик билан ўт очиш имконини беради. У оғирлиги 500 фунт бўлган WDU18 тоифасидаги фрагментар-фугасли жанговар каллак билан жиҳозланган. Максимал учиш масофаси 300 километрни ташкил қилади. ATACMS 1980 йилларда ишлаб чиқилган ва биринчи марта 1991 йилда Форс кўрфази уруши пайтида ишлатилган. Ўшандан бери у турли қуролли можароларда, жумладан, Ироқ уруши ва Россия—Украина урушида фаол ишлатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар беришга рози бўлди