06:30 / 21.11.2024
12

Санкт-Петербургда мигрантлар учун патент нархи 30 фоизга ошади

Санкт-Петербургда мигрантлар учун патент нархи 30 фоизга ошади
Фото: Ермохин Сергей
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри парламенти мигрантлар учун меҳнат патенти нархини ҳисоблашда қўлланадиган коэффициентни ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Шаҳар мэрининг Қонунчилик ассамблеясидаги вакили Константин Сухенко ташаббус ҳақида «Коммерсант»га батафсил гапириб берди.

Энди Озарбойжон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Молдова фуқаролари олиши керак бўлган меҳнат патентининг нархи 30 фоизга ошиб, 6 минг рублга етиши мумкин. Ҳозир патент учун 4,6 минг рубл тўлаш керак, 1,597 коэффициентда.

Мигрантлар учун меҳнат патентининг нархи учта параметрни қўллаган ҳолда ҳисобланади: қатъий белгиланган аванс тўлови миқдори (1200 рубл), Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланадиган дефлятор коэффициенти (2024 йилда 2,4) ва минтақаларнинг ҳар бири мустақил равишда белгилайдиган коэффициент.

Константин Сухенко сўзларига кўра, Санкт-Петербург маъмурияти минтақавий коэффициентни 1,93 миқдорида белгилашни таклиф қилмоқда. Бу Санкт-Петербург ҳудудида меҳнат патентининг ойлик қийматини 6 минг рубл бўлишини таъминлайди. Унга кўра, патент учун худди шундай нарх Ленинград вилоятида ҳам ўрнатилади.

Ташаббус деярли бир овоздан қабул қилинган: 46 депутат уни ёқлаган, икки нафари қарши овоз берган. Қонун қачондан кучга кириши ҳақида хабарда маълумот берилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкт-Петербургда мигрантлар учун патент нархи 30 фоизга ошади