Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
20 ноябр, чоршанбага ўтар кечаси Россия Федерациясининг тўққизта минтақаси – Новгород, Курск, Орёл, Белгород, Тула, Твер, Брянск, Москва ва Смоленск областларига Украина учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) томонидан ҳужум қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Унинг версиясига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 44 та самолёт типидаги дронларини йўқ қилган ва тутиб олган.
Эрталаб ҲҲМ Брянск областида учта Украина учувчисиз учоғини, Орёл ва Белгород областлари узра яна иккита учувчисиз учоқни уриб туширди, дея хабар қилди мудофаа идораси.
Astra: Бош ракета-артиллерия бошқармаси арсеналига ҳужум қилинди
Новгород области губернатори Андрей Никитин раислигида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, Котово посёлкаси аҳолиси Окуловка шаҳридаги вақтинчалик яшаш марказларига жойлаштирилган.
Astra Telegram-канали хабарига кўра, Котово посёлкасида Россия Мудофаа вазирлигининг Бош ракета-артиллерия бошқармасининг 13-арсеналига ҳужум қилинган. Губернатор арсеналга қилинган ҳужум фактини тасдиқламади.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленконинг сўзларига кўра, дронлар ҳақиқатан ҳам арсеналга зарба берган.
Astra ёзганидек, УУА Самара областига ҳам зарба берди, Сосновка посёлкасига кириш йўллари тўсиб қўйилган, унинг ёнида нефт омбори жойлашган, маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, дронлар айнан унга ҳужум қилишга уринган. Нефт омборига қилинган ҳужум расман тасдиқланмаган.
Аввалроқ Воронеж области Каменский районида учувчисиз учиш аппаратлари саноат корхонасига ҳужум қилгани маълум бўлган эди. 19 ноябр кунги ҳужум ҳақида минтақа губернатори Александр Гусев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, гап бештадан ортиқ дрон ҳақида кетяпти. Расмий қайси объектга зарба берилганига аниқлик киритмади, лекин у «фақат фуқаролик маҳсулотларини» ишлаб чиқаришини айтди.
Корхонада ёнғин содир бўлди, бироқ бир мунча вақт ўтгач, у ўчирилди, дея қўшимча қилди Гусев. Ходимлар эвакуация қилинди. Губернатор қурбонлар йўқлигига ишонтирди. Ҳудудда дрон ҳужумлари хавфи сақланиб қолмоқда, дея таъкидлади расмий.
Astra каналига кўра, Воронеж областидаги асосий корхоналардан бири - Евдаковский ёғ-мой комбинати ҳисобланади.
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
Россия президенти Владимир Путин «Россия Федерациясининг ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати асосларини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон 19 ноябр куни ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди ва дарҳол кучга кирди.
Янгиланган доктринага кўра, «ядровий давлат кўмагида ҳар қандай ядровий бўлмаган давлат томонидан Россия Федерацияси ва унинг иттифоқчиларига тажовуз қилиш», шунингдек ядровий бўлмаган воситалар, шу жумладан дронлар билан оммавий ҳаво ҳужуми уюштириш ядровий зарба учун асос бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди