
Видеодан скриншот
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяга 70 дан ортиқ ҳайвонларни совға қилди. Бу ҳақда Россия табиат вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, РФ табиат ресурслари ва экология вазири Александр Козлов совғани Пхенян марказий ҳайвонот боғига топширган. Жумладан, Москва ҳайвонот боғида сақланаётган африка шери, иккита қўнғир айиқ, икки бош хонакилаштирилган як, бешта оқ какаду, ҳар турдаги 25 дона қирғовул ва 40 та мандарин-ўрдак КХДР пойтахтига етказилган.
Москва ҳайвонот боғи 2004 йилда Пхенянни қушлар: бургут, беркут, турна ва тўтиқушлар билан таъминлаганди. Россия Шимолий Кореяга сут эмизувчи ёввойи жониворларни биринчи маротаба етказиб бермоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар