12:13 / 21.11.2024
48

Россиялик амалдор: “Мигрантлар қонуний ва ноқонуний бўлади. Бизга униси ҳам, буниси ҳам ёқмайди”

Россиялик амалдор: “Мигрантлар қонуний ва ноқонуний бўлади. Бизга униси ҳам, буниси ҳам ёқмайди”
Фото: “Коммерсант”
Россиянинг Липецк вилояти губернатори Игор Артамонов меҳнат муҳожирлари қонуний ва ноқонуний бўлиши, аммо иккаласини ҳам хуш кўрмасликларини маълум қилди.

"Мигрант мигрантдан фарқланади. Ноқонуний ва қонунийлари бор. Аслида бизга униси ҳам, буниси ҳам ёқмайди, аммо қувурни пайвандлаш керак бўлганда ҳаётий зарурат пайдо бўлади. Агар уни пайвандламасак, маҳсулот чиқмайди", деди губернатор.

Игор Артамонов Россияга келаётган мигрантлар қонуний фаолият юритиши кераклиги масаласига ҳам тўхталди.

"Миграция қонуний бўлиши, улар рус тилини билиши, имкон қадар бу ерда оиласиз бўлиши ва ўзлари хоҳлаган жойда эмас, балки бизга зарур бўлган соҳаларда ишлаши лозим", деди у.

Россияда ноқонуний миграцияга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилмоқда

Депутатлар меҳнат миграциясини тартибга солишда ягона ёндашувни ишлаб чиқишни, Россияда ишлашга жалб қилинадиган хорижликлар сони ва сифати бўйича аниқ параметрларни белгилашни, иш берувчиларга эса муҳожирлар мамлакатда бўлиши қоидаларига риоя этиши учун масъулиятни юклашни таклиф қилмоқда. Давлат думасига Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустинга ноқонуний миграцияга қарши кураш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги мурожаат лойиҳаси киритилди.

Медведев миграция сиёсати руслар манфаатига жавоб бериши кераклигини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевга кўра, миграция сиёсати бошқа давлатлар эмас, балки Россия фуқаролари манфаатларига жавоб бериши лозим. У бу масалани жуда нозик деб атади. Шунингдек, сиёсатчи паст малакали меҳнат муҳожирлари Россияга фақат иш фаолияти давридагина келиши кераклигини таъкидлади.

Россиядан депортация қилинган муҳожирлар сони кўпайди

Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколсев мамлакатдан чиқариб юборилаётган муҳожирлар сони ошганини айтди. Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2015 йилдан буён депортация қилинган муҳожирлар сони бир ярим баробарга ортган.

Мамлакатда бўлиш тартибини бузгани учун депортация қилинган хорижликлар сони 15 фоизга ошган. Бундан ташқари, 34 минг нафар муҳожирнинг Россияда вақтинча бўлиш муддати қисқартирилган, 180 минг нафар хорижликка мамлакатга кириш тақиқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик амалдор: “Мигрантлар қонуний ва ноқонуний бўлади. Бизга униси ҳам, буниси ҳам ёқмайди”