Фото: Justin Lane/EPA, via Shutterstock
Деворга скотч билан ёпиштирилган банан Ню Йоркдаги Sotheby’s кимошди савдосида 6,2 миллион долларга сотилди.
Оқ деворга кумуш ранг скотч билан ёпиштирилган сариқ банан — италиялик рассом Маурицио Каттеланнинг “Комик” номли асари. У илк бор 2019 йилда Art Basel Miami Beach кўргазмасида намойиш этилган ва кенг муҳокамага сабаб бўлган.
Бу ҳазилмиди ёки санъат дунёсининг устидан кулиш? Рассомлардан бири девордаги бананни олиб еб қўйган. Ўрнига бошқа банан келтирилган. Селфи ишқибозлари шу қадар кўпайиб кетганидан, “Комик” асари кўздан пана жойга олиб қўйилган, аммо Перротин галереяси маълумотларига кўра, унинг учта нусхаси 120 000 доллардан 150 000 долларгача сотилган.
20 ноябр куни бўлиб ўтган Sotheby’s кимошди савдосида контсептуал санъат асари хитойлик тадбиркор Жастин Сан томонидан сотиб олинган. Sotheby’s замонавий санъат бўлими раҳбари Девид Галперин бу асарни чуқур маъноли ва баҳсли деб таърифлади.
“Аслида, Каттелан замонавий санъат оламига кўзгу тутяпти ва бизни санъат асарларини қандай қадрлашимиз, нимани санъат асари деб тушунишимиз ҳақида ўйлашга ундовчи саволларни кўтаряпти”, — деди Галперин.
Кимошди иштирокчиларига сотилган мевалар айнан Маямида кўрсатилган бананлар эмас. Улар аллақачон йўқ бўлиб кетган. Sotheby’s таъкидлашича, мевалар, худди лента каби, мунтазам алмаштириб турилади.
“Каттеланнинг “Комик” асарини сотиб олганингизда, аслида бананнинг ўзини эмас, балки ҳақиқийлик сертификатини харид қиласиз. Бу сертификат сизга банан ва скотч ёрдамида уйингиздаги деворда Маурицио Каттеланнинг оригинал санъат асарини қайта яратиш ҳуқуқи ва ваколатини беради”, — деди Галперин.
Каттелан ўз асарига жиддий қарашларини истамаган бўлиши мумкин, буни унинг номиданоқ пайқаш мумкин. Аммо Колумбия университети Санъат мактаби доценти Клое Купер Жонс бу масалани чуқурроқ ўйлаш кераклигини таъкидлади.
Каттелан ўз ишини бадавлат коллекционерлар ташриф буюрган ярмаркада намойиш этди. У ерда “Комик” ижтимоий тармоқларда катта эътибор тортишига шубҳа йўқ эди. Унинг айтишича, асар коллекционерлар учун бемаъни нарсага сармоя киритишга чақириқ бўлиши мумкин.
Купер Жонс банан фақат бойларни масхара қилиш воситаси эмаслигини таъкидлади. У Каттеланани кўпинча “фирибгар рассом” деб ҳисоблашларини эслатди.
“Бироқ унинг асарлари кўпинча ҳазил ва чуқур даҳшат оралиғида туради. У шунчаки провокация эмас, балки тарихнинг энг қоронғи томонларига ва ўзимизга назар солишга ундаш йўлларини излайди”.
Бананнинг ҳам қора томони бор бу – мева тарихи империализм, меҳнатни эксплуатация қилиш ва корпоратив ҳокимият билан чамбарчас боғлиқ.
“Глобал савдо ва унинг барча эксплуатацияларини ифодалаш учун банандан яхшироқ ва оддийроқ рамз топиш қийин бўларди”, — деди Купер Жонс. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”